Aviatsiya texnikasi sotuvga qoʻyiladi
“Uzbekistan Airways” АЖнинг айрим самолётларини сотилиши юзасидан эълон
“Uzbekistan Airways” AJga tegishli ayrim havo kemalarini sotish jarayoni yuzasidan axborot
Тегишли хусусийлаштириш дастурларига ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, “Uzbekistan Airways” АЖнинг 18 та ҳаво кемалари ва 1 та симуляторини (кейинги ўринларда – Ҳаво кемалари ёки Актив) профессионал консалтинг компаниясини жалб этган ҳолда очиқ савдоларда сотилиши белгиланган.
Ушбу жараённи ташкиллаштириш учун ACC Aviation (Буюк Британия) халқаро компанияси танлов асосида консультант сифатида жалб қилинган.
Консультант томонидан Ҳаво кемаларининг техник ҳолати, бозордаги талаб ва таклиф асосида сотиш механизми бўйича таҳлиллар ўтказилди.
Консультант тавсиясига асосан “Uzbekistan Airways” АЖ қуйидаги икки лот бўйича Ҳаво кемаларини сотиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланганлигини эълон қилади:
Т/р |
Ҳаво кемаси тури |
Борт номери |
Ишлаб чиқарилган йили |
1-ЛОТ |
|||
1. |
Боинг 757 |
UK 75701 |
1999 йил |
2. |
Боинг 757 |
UK 75702 |
1999 йил |
2-ЛОТ |
|||
3. |
Боинг 767 |
UK 67007 |
2003 йил |
4. |
Боинг 767 |
UK 67008 |
2004 йил |
Битимни амалга ошириш жараёни:
Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади, бунда иштирок этиш тўғрисидаги аризалар ҳар бир лот бўйича алоҳида қабул қилинади.
Иккала лот бўйича ҳам савдоларда иштирок этмоқчи бўлган талабгор ҳар бир лот бўйича алоҳида-алоҳида аризалар топшириши лозим.
Қизиқиш билдириш тўғрисидаги ариза Иштирокчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрланиши мумкин.
Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризаларини 2023 йил
20 февраль соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қуйидаги электрон почта манзилларига юборишлари лозим: ProjectHY@ACCAviation.com.
Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:
- давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
- хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
- Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
- Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак. Шунингдек, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги лозим.
Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичидан муваффақиятли ўтган талабгорларга хусусийлаштириш жараёнларининг келгуси Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) қабул қилиш босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинади ҳамда уларга ушбу босқич жараёнлари тўғрисидаги хат (Process Letter) юборилади.
Шу билан бирга, хусусийлаштириш жараёнларида келгусидаги
ўз иштирокини тасдиқлаш учун, ушбу талабгорлар билан Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаш таклиф этилади, сўнгра уларга халқаро маслаҳатчи томонидан тайёрланган Компанияни сотиб олиш нархи бўйича индикатив мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган дастлабки маълумотлар тўплами (Information Memorandum) билан танишиш имконияти берадиган виртуал маълумотлар хонаси (VDR) га кириш имконияти берилади.
Шу билан бирга, келгусида қуйидаги лотлар бўйича савдо жараёнлари эълон қилиниши билдирилади:
Т/р |
Ҳаво кемаси тури |
Борт номери |
Ишлаб чиқарилган йили |
3-ЛОТ |
|||
1. |
Боинг 767 |
UK 67000 |
2008 йил |
4-ЛОТ |
|||
2. |
Ил-76 ТД |
UK-76821 |
1982 йил |
3. |
Ил-76 ТД |
UK-76793 |
1989 йил |
4. |
Ил-76 ТД |
UK-76794 |
1989 йил |
5. |
Ил-76 ТД |
UK-76427 |
1991 йил |
6. |
Ил-76 ТД |
UK-76831 |
1992 йил |
5-ЛОТ |
|||
7. |
Ил-114-100 |
UK-91105 |
2008 йил |
8. |
Ил-114-100 |
UK-91104 |
2009 йил |
9. |
Ил-114-100 |
UK-91106 |
2009 йил |
10. |
Ил-114-100 |
UK-91107 |
2010 йил |
11. |
Ил-114-100 |
UK-91108 |
2011 йил |
12. |
Ил-114-100 |
UK-91109 |
2013 йил |
13. |
Ил-114-100 учун симулятор |
1 |
2010 йил |
6-ЛОТ |
|||
14. |
Ми-8МТВ-1 “САЛОН" |
UK 17202 |
2011 йил |
15. |
Ми-8МТВ-1 “САЛОН” |
UK 17201 |
2003 йил |
Қўшимча маълумотлар учун юқорида келтирилган алоқа каналига мурожаат қилишингиз мумкин.
Дисклеймер
Сотувчи сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Сотувчи шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:
(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;
(ii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;
(iii) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.